2018 йил 1 июн куни Тошкент тиббиет академияси Урганч филиалида Халқаро болалар кунига бағишланган «Педиатрияда овқатлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда чет эллик ва Республика тиббиёт олийгохларидан ташриф буюрган мутахассис ва олимлар фаол иштирок этдилар. Тошкент тиббиет академияси 2- сон болалар касалликлари кафедраси доценти, тиббиет фанлари доктори Рахманова Л.К. «Особенности картины периферической крови у детей при нефротическом синдроме с лимфатическим диатезом» мавзусида маьруза килди. Маъруза анжуман қатнашчилари томонидан қизиқиб тингланди, савол-жавоблар бўлди.