2018 йил 24-25 май кунлари Тошкент тиббиет академияси 2- сон болалар касалликлари кафедраси мудири профессор Каримжанов И.А., тиббиёт фанлари доктори доцент Рахманова Л.К. ва бир гуруҳ магистрлар Санкт-Петербург шаҳрида «Здоровые дети-будущее страны» Халқаро Конгрессда иштирок этдилар.
Конгресснинг «Болалар нефрологияси»га бағишланган «Россия-Беларусия- Ўзбекистон» Симпозиумида проф. Каримжанов И.А. «Некоторые аспекты течения и лечения хронической болезни почек у детей», т.ф.д. Рахманова Л.К. «Клинико- иммунологические особенности течения нефротического синдрома у детей с лимфатическим диатезом» мавзуларида маъруза қилдилар.
Симпозиум давомида қилинган барча маърузалар болалар нефрологиясининг долзарб масалаларига бағишланган бўлиб, олимлар томонидан қизиқарли мунозара ва муҳокамалар олиб борилди, савол-жавоблар бўлди, узаро тажриба алмашдилар.
Конгресс турли мамлакат олимлари иштирокида кўтаринки руҳда, мазмунли ва таасуротларга бой тарзда бўлиб ўтди.