“Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизмга қарши” тадбир бўлиб ўтди

12.02.2018 куни “Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизмга қарши” тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ТТА Даволаш факультети 610-Б гуруҳ талабаси Нуриллаев О.Э. томонидан бугунги мавзу бўйича махсус тайёрланиб келинган тақдимот барча йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбир давомида ТТА Ҳарбий тиббиёт факультети кафедра мудири полковник Хўжанов Отамурод Мамарасулович ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Унда Хўжанов О.М. бугунги кундаги дунё ҳамжамиятида кечаётган долзарб мавзулардан бири яъни она юртимиздаги энг муҳим бойлик тинчлик ҳақида гапириб ўтдилар. Суҳбат давомида, чет тилларини ўрганиш, тиббиёт ходимларининг доимий ўз устида ишлаши ва тажрибасини доимий равишда ошириб боришлари тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида кафедра мудири Каримджанов И.А. томонидан ҳам ушбу мавзу бўйича керакли маълумотлар келтирилиб ўтилди.

Тадбирда кафедармизнинг барча педагоглари, ҳамда талабалар иштирок этишди.


Тадбир жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.