“Навоий даҳоси – илҳом чашмаси” мавзусида маънавият маърифат соати

09.02.2018 куни “Навоий даҳоси – илҳом чашмаси” мавзусида ҳазрати Алишер Навоийнинг 577 йиллигига бағишланган маънавият маърифат соати ўтказилди.

Маънавият соати кафедра мудири Каримджанов И.А. бошчилигида олиб борилди.

Ғазал мулкининг султони, ўзбек фарзанди Алишер Навоий ҳазратлари тўғрисида маънавият соати давомида батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилган барча талабалар уйлаймизки кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Маънавият соати давомида махсус тақдимотлар ўқиб эшиттирилди.

Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.

Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.


Фотолавҳалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.