2021 йилнинг 25-26-27 октябрь кунлари ТТАда “Тиббиёт мохирлари» тиббий-амалий кўникмалар 1-Халқаро олимпиадаси ўтказилди. 2-сон болалар касалликлари кафедраси мудири Каримжанов И.А. оргкомитет, жюри аъзоси ва голибларни такдирлашда фаол иштирок этдилар, доцент Исканова Г.Х. ва Юсупова Г.А.лар академиянинг барча олимпиадада қатнашиш иштиёқида бўлган талабаларига машғулотлар олиб бордилар.

ЭЪЛОН!!! 2021йил 28 сентябр куни соат 12.00 да 2-сон даволаш факультетининг 6-курс 604, 605 гурух талабалари учун 2-сон болалар касалликлари кафедраси доценти, т.ф.н. Яхяева К.З. томонидан ТТА кўп тармоқли клиникаси 11 бино 12-залида “Болаларда шиш синдроми. Гломерулонефрит касаллиги”мавзусида очиқ маъруза ўқилади.

20 sentyabr 2021 da O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan fan arbobi, tibbiyot fanlari doktori, professor, 2-son bolalar kasalliklari kafedrasi asoschisi Mirzamuxamedov M.A. xotirasiga bag’ishlangan uchrashuv bo’lib o’tti. Uchrashuvga nafaqadagi ustozlarimiz dosentlar Suleymanov A.S. va Pak S.T. chaqirildi. Ular o’z ish tajribalari haqida 6-kurs talabalari bilan suhbatlashishdi

ЭЪЛОН!!!. 2021 йил 21 сентябр соат 12.00да даволаш факультетининг 6-курс 604-605 гурух талабалари учун 2-сон болалар касалликлари кафедраси мудири проф. Каримджанов И.А. томонидан ТТА кўп тармоқли клиникаси 11 бино 12-залида ” Болаларда қоринда оғриқ синдроми. Яра касаллиги. Сурункали гастродуоденит” мавзусида очиқ маъруза ўқилади.

2021-yil 6-sentyabrda 2-davolash fakulteti 2-son bolalar kasalliklari kafedrasi mudiri professor Karimdjanov I.A. va 2-son bolalar kasalliklari kafedrasi xodimlari 6-kurs davolash fakulteti talabalariga «Mustaqillik darslari» ni olib bordilar, 30 yillik yutuqlarimiz, tibbiyot sohasidagi eng so’ngi yangiliklar haqida so’zlab berishdi

27.05.2021 да ТТА 2- сон болалар касалликлари №2 кафедраси мудири, проф. Каримжанов И.А. ва тиббиет фанлари доктори Л.К.Рахманова Санкт- Петербург давлат педиатрия университетида «ЗДОРОВЫЕ ДЕТИ- БУДУЩЕЕ СТРАНЫ» Халкаро Конгресснинг «Актуальные проблемы детской нефрологии» президиумида он- лайн хамраислик килдилар ва маьруза билан катнашдилар

25.05.2021 да Болалар касалликлари №2 кафедраси мудири проф. Каримджанов И.А ва доц.Рахманова Л.К.лар йигилишда катнашиб сузга чикдилар ва ешларга коррупцияга карши кураш долзарблиги тугрисида гапирдилар