Кафедрамиз ходимлари билан биргаликда 2 май куни Болалар кафедрасига кўплаб ўз ҳиссаларини қўшган Марьям Мирзакаримовнанинг хонадонларига ташриф буюрдик.
80 ёшлари билан табриклаб, барчамизни устозимиз бўлган Мирзамухамедов М.А эслаб сухбатлашдик.
9 май «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан 3 май куни кафедрамизга кўплаб меҳнатлари сингган Низомиддинова Розия Абдуназаровнанинг хонадонларига ташриф.
Роза Абдуназаровна 30 йил Болалар касалликлари кафедрасида ишлаб бир қанча мақолалар, ўқув услубий қўлланмалар муаллифи.
Розия Абдуназаровна бизнинг ташрифимиздан хурсанд бўлиб, ишлаш вақтида бўлиб ўтган қийинчиликлар, қизиқ воқеаларни сўзлаб бердилар. Уларни ҳам 70 ёшлари билан табриклаб қоламиз.