Кафедра ходимларининг 105 – сон мактаб интернатига (ақли заиф ўқувчилар) ташрифи

16,17,18 май кунлари 2-сон болалар касалликлари кафедраси 105 – сон мактаб интернатига(ақли заиф ўқувчилар) ташриф буюришди.

105-сонли мактаб интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг саводхонлик байрамига ташриф буюрдик.

Кафедрамиз ходимлари бу байрамга болаларга қувонч улашиш мақсадида кўплаб совғалар билан боришди.

Ўқувчиларнинг кейинги ўқишларида омад, яхши ўқишларини тилаган ҳолда ўқув қуроллар ва ширинликлар улашдик.

Ташрифимиздан ўқувчилар ва ўқитувчилар хурсанд бўлишди.

Кафедрамиз доценти Рахмонова Л.К 105- сонли мактаб интернатида дарс берувчи педагогларга ва врачларига «Оитс касаллиги» мавзусила маьруза ўқидилар. Интернат ходимлари томонидан кўплаб қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.