Ҳалқаро ҳамкорлик

2 сон Болалар касалликлари кафедраси TТA ва 1 Санкт-ПетербургДавлат Тиббиёт Университети  ва Санкт-ПетербургДавлат Педиатрия Тиббиёт Университети ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув доирасида педиатрия кафедраси(мудир проф.Смирнова Н.Н.)  ва факултет педиатрия кафедраси (мудир проф. Савенкова Н.Д) билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2017-2018йилларда кафедра ҳодимлари проф.Каримджанов И.А. ва доц.Рахманова Л.К., магистрлар Хошимов А. ва Батталова А.лар ушбу университетларда малака оширдилар ва Ҳалқаро иштирок билан Конгрессда “ Соғлом бола- мамлакат келажаги” маърузалар билан қатнашдилар. 2018 йилда илк бор болалар нефрологияси бўйича Россия-Белоруссия-Ўзбекистонy симпозиуми ташкил қилинди, ва проф. Каримджанов симпозиумда хамраис булиб иштирок этди.  2019 йил 1-7 апрел кунлари 2 сонли Болалар касалликлари кафедрасига 1 Санкт-Петербург Давлат Тиббиет Университети педиатрия кафедраси мудири проф.СмирноваН.Н. талабалар ва ходимлар учун маъруза ва маҳорат дарслари  ўтказиш учун келиши режаланган. 2019 йилда Санкт-Петербург Давлат Педиатрия Тиббиет Университетининг факултет педиатрия кафедрасида ассистент Самадов А.А. стажировка ўтиши режалаштирилган. Кафедранинг 2 нафар ходимини “Соғлом бола- мамлакат келажаги” ҳалқаро иштирок билан Конгрессида қатнашишлари режалаштирилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.