“2-сон Болалар касалликлари” кафедраси (кафедра мудири проф. Каримжонов И.А) даволаш базаси Тошкент тиббиёт академияси 1 клиникаси 14-биносида, ҳамда Олмазор тумани 16-оилавий поликлиника, Олмазор тумани 15-оилавий поликлиника ва 59-оилавий поликлиникаларда жойлашган.
ТТА 1-клиникаси 14-биноси фақатгина болаларни даволаш ва поликлиник ёрдам кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, 120 та стационар ўринга эга ва 1 кунда 150 дан зиёд беморларга хизмат кўрсатувчи кундузги-поликлиника стационардан иборат.
Қабул бўлими ва кундузги стационар 1-қаватда жойлашган бўлиб, унда алоҳида чақалоқларни қабул қилиш хонаси, гўдаклар ва катта ёшдаги беморларни қабул қилиш хоналари, 2 та ўринга мўлжалланган изолятор, тор мутахассислар: нефролог, аллерголог, кардиолог, невропотолог ва лор-шифокорлари “2-сон Болалар касалликлари” кафедраси раҳбарлигида фаолият олиб борадилар. Бундан ташқари 1-қаватда функционал диагностика хоналари: компьютер томография, рентген диагностика, ЭКГ хонаси ва клиник-биохимик лаборатория жойлашган. Иккинчи қаватда аллергология (15 ўрин), неврология (15 ўрин), 3-қаватда ўпка касалликлари бўлими (30 ўрин), жонлантириш бўлими (6 ўрин), 4 қаватда кардио-ревматология (15 ўрин), нефрология (15 ўрин), 5 қаватда чақалоқлар (10 ўрин) ва кўкрак ёшидаги беморлар бўлими (20 ўрин) жойлашган.
Бундан ташқари ”2-сон Болалар касалликлари” кафедраси ходимлари бир йил давомида 2 ой мобайнида Республика бўйича санитар-авиация хизмати бўйича навбатчидирлар.
ТТА “2-сон Болалар касалликлари» кафедраси ходимлари томонидан беморлар хар куни консультация қилинади ва даволаш ишлари олиб борилади.