Иркутск давлат тиббиёт университети «Болалар касалликлари ва болалар юқумли касалликлари» кафедраси ассистенти, т.ф.н. Анастасия Сергеевна Ваняркина раҳбарлигида Иркутск давлат тиббиёт университет педиатрия ва даволаш факультети 5-6 курс талабалари билан биргаликда ўқув жараёнлари билан танишиш, ўқув-услубий, илмий йўналишларда тажриба алмашиниш мақсадида кафедрамизга ташриф буюришди.
Кафедра мудири профессор Каримджанов И.А кафедрамизда олиб борилаётган ислоҳотлар, даволаш ишлари ва ҳалқаро алоқалар тўғрисида маълумот бердилар.