2017 йил декабр ойида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурт асосида ТТА 2- сон болалар касалликлари кафедраси ходимлари томонидан ўзаро хамкорлик алоқаларини амалга ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Янгиер тиббиёт коллежи ўқувчилари билан турли мавзуларда илмий-амалий семинарлар ташкил килинди. Семинар маърузалари ўқувчилар томонидан қизиқиб тингланди, ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан етарли жавоблар олдилар. Учрашувлар кўтаринки руҳда ўтди.