Кафедрамиз ходимлари биринчи кунидан барча талабаларга“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!” номли мустақиллик дарсларини олиб боришди.
- Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор буй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгрок ёйилмокда.
“Мустақиллик” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида карашимиз табиий, албатта. Чунки, фақат мустақил давлат ва мустақил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин