27.05.2021 да ТТА 2- сон болалар касалликлари №2 кафедраси мудири, проф. Каримжанов И.А. ва тиббиет фанлари доктори Л.К.Рахманова Санкт- Петербург давлат педиатрия университетида «ЗДОРОВЫЕ ДЕТИ- БУДУЩЕЕ СТРАНЫ» Халкаро Конгресснинг «Актуальные проблемы детской нефрологии» президиумида он- лайн хамраислик килдилар ва маьруза билан катнашдилар

25.05.2021 да Болалар касалликлари №2 кафедраси мудири проф. Каримджанов И.А ва доц.Рахманова Л.К.лар йигилишда катнашиб сузга чикдилар ва ешларга коррупцияга карши кураш долзарблиги тугрисида гапирдилар

12.05.2021 санада 10.00 да халқаро илмий амалий онлайн лекция Болалар касалликлари №2 кафедрасида бўлиб ўтди. Остона (Қозоғистон) университети профессори Абдрахманова С.Т. кардиоревматология ва гастроэнтерология курси билан биргаликда «Болаларда SARS-CoV-2 ассоцирланган мультияллиғланиш синдроми» мавзусида лекция олиб борди

11.05.2021 йилда Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ва ТТА томонидан ўтказилган видео конференцияда кафедрамиз мудири профессор Каримджонов И.А «COVID-19: клинические особенности у детей» докладлари билан иштирок этдилар.

22.04.2021й куни ТТА 2-сон болалар касалликлари кафедраси доценти, т.ф.д. Л.К.Рахманова рахбарлигида 613 а гурух даволаш факультети талабалари Зангиота тумани 1-сон урта мактабда 2, 3-синф укувчиларини тиббий курикдан утказдилар

22.04.2021й куни ТТА 2-сон болалар касалликлари кафедраси доценти, т.ф.д. Л.К.Рахманова Тошкент шахрида «Последователи Авиценны» Халкаро Талабалар Олимпиадасида хайъат аъзоси сифатида катнашди.

19.04 .2021 йилда Кафедрамиз ўқитувчи – профессорлари «Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий» Президентимизнинг тамойили асосида Тошкент вилояти Зангиота тумани » Олтин тепа» махалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб, касал фарзандларини тиббий кўрикдан ўтказдилар ва уларга керакли даво чораларини тушунтириб, моддий ва маънавий рағбатлантириб келишди