Кафедра жамоаси

Department of Pediatrics of Tashkent Medical Academy

 Каримджанов Ильхамджан Асамович

Тиббиёт фанлари доктори, профессор,  2005 йилдан буён Тошкент Тиббиёт Академиясининг УАШ педиатрия кафедраси мудири. 1993 йилда «Суточный хроноалгоритм и хронохимиотерапия туберкулеза легких» мавзусида  докторлик диссертациясини химоя қилган. 175 илмий ишлар, шу жумладан 1 монография, 2 дарслик, 15 ўқув-услубий қўлланмалар, 4 рационализаторлик таклифлар, 5 информацион хатлар нашр этган, 1 ихтиро муаллифи. Чет эл университетлари (АҚШ, Россия, Германия, Миср, Украина) билан алоқалар ўрнатиб хамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда. Профессор Каримджанов И.А.бошчилигида болалар касалликлари (аллергик, бронх-ўпка, юрак, буйрак касалликлари, дисбактериоз,) ва ўлими сабаблари  чуқур ўрганилмоқда ва республика болалар ахолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Кафедра ходимлари ЎзР Вазирлар Махкамасининг №1096, №1144, 1124 Қарорларини амалга оширишда ва республика санитар авиациясида (ҳар йили 2 ой) шаҳар ва вилоятларда болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда фаол қатнашиб келмоқдалар. Кафедрада охирги йилларда 5 фан номзодлари, доцентлар, катта ўқитувчилар, 32 клиник ординаторлар, педиатрия фани бўйича  талабалар орасида олимпиада ғолиблари тайёрланди, янги намунавий ва ишчи дастурлар яратилди, янги педагогик ва ахборот технологиялари, инглиз тили ўқиш жараёнига тадбиқ этилиб келинмоқда, замонавий дарслик, видеофилмлар ва ўқув-услубий қўлланмалар яратилди, педиатрия бўйича амалий кўникмаларни сифатли эгаллаш учун лаборатория ташкил қилинди ва қадамма-қадам уқитиш технологиялари ишлаб чиқилиб ўқитиш жараёнида кенг қўлланилмоқда, педиатрияни ўқитишда кафедралараро горизонтал ва вертикал интеграция жорий этилди,  илмий грантлар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Профессор Каримджанов И.А. раҳбарлигида 1 докторлик ва 11 номзодлик  диссертациялари химоя қилинган, 1 докторлик диссертация бажарилмоқда. Каримджанов И.А. ТТА Илмий Кенгаши, Педиатрия бўйича Ихтисослаштирилган Кенгаш аъзоси, ССВ педиатр-врачларга категория бериш бўйича аттестация хайати аъзоси ва илмий грантлар эксперти.


2 Бобомуротов Турдикул Акрамович Бобомуротов Турдикул Акрамович

тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Тошкент Тиббиёт Академиясининг УАШ педиатрия кафедраси профессори. 2002 йилда “Региональная лимфатическая терапия и узкоспектральные инфракрасные лучи в комплексном лечении острых бронхолегочных заболеваний у детей раннего возраста” мавзусида  докторлик диссертациясини ёқлаган. 130 ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар, монографиялар ихтиролар муалллифи. 2009-2011йилларда кафедрада бажарилган илмий грантга рахбарлик қилган. Грант проектининг номи ”Комплексная оценка физического и полового развития детей с хроническими неспецифическими заболеваниями легких и разработка мер вторичной профилактики”. Республика ва хориж тиббий институтлари билан алоқаларни ўрнатишга ўз хиссасини кўшиб келмоқда. Ўқиш жараёнига замонавий дарс бериш усуллари, янги ахборот технологияларини тадбик этишга ёшларни жисмоний, маънавий хамда интеллектуал соғлом қилиб тарбиялашга, маънавий-маърифий, спорт тадбирларини ўтказилишига аълохида эътибор қаратиб келмоқда. Илмий изланишлари натижалари бемор болаларга эрта ташхис қўйишга ва даволаш жараёнларига замонавий асбоб-ускуналарни ва янги дори-дармонларни тадбиқ этишга ёрдам бермоқда,   даволаниш муддатлари қисқариб, асоратлар сезиларли даражада камайиб, даволаш самараси ошиб бормоқда 2005-2010 йилларда тиббиёт-педагогика факултети декани, 2010 йилдан бошлаб ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда.


 Рахманова Лола Каримовна

тиббиёт фанлари доктори, Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ-педиатрия кафедраси доценти. Рахманова Л.К. 1984 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетини тугатган. 1997 йилда «Функция почек и иммунологические сдвиги у детей с разными клиническими вариантами ювенильного хронического артрита» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2002 йилда «Болаларда диатезлар (аллергик, лимфатик, нерв-артритик) кечишининг клиник-иммунологик хусусиятлари, иммунтерапия ва профилактикаси» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

140 дан ортиқ нашр қилинган илмий ишлар муаллифи. Булар 2 монография, 1 ўқув қўлланма,  2 ихтиро учун патент, 24 услубий қўлланма, 1илмий-оммабоп мақолалар тўплами, 1рационализаторлик таклифи, 1 информацион хат ҳамда республика, МДҲ ва чет элларда нашр қилинган 100 дан ортиқ тезис ва илмий мақолалардан иборат.

Рахманова Л.К. Тошкент Тиббиёт Академияси 1-клиника кардио-нефрология бўлими раҳбари. Нефрология сохасида болалар ва тез касалланувчан болаларда буйрак патологиясининг янгича йўналиши иммуно-аллергологик статусни бахолаш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Илмий изланиш натижаларини амалиётга тадбиқ қилиниши  республикада болалар нефрологияси мактабини ривожлантириш баробарида болаларда нефропатия ва аллергияни эрта аниқлаш, профилактика, ташхис ва даворлаш сифатини оширишда мухим ахамият касб этмоқда.


  Сулейманов Алавхон Сулейманович

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педдиатрия кафедрасининг доценти.  1966 йили Самарқанд Медицина Институтини педиатрия факультетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1972-74 йиллари СамМИда клиник ординатурада ўқиган. 1974-77 й Москвада МФА педиатрия илмий текшириш  институтида аспирантурада ўқиган ва 11.10.1977й кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 1977 йилдан Тошкент Тиббиёт Академиясида болаларкасалликлари кафедрасида ассистент ва 1983 йилдан доцент лавозимида ишлайди.

1987- 90 йилларда Жазоирда Совет Иттифоқи врачлари миссиясида раҳбар бўлиб ишлаган. Болалар кардиоревматологиясига бағишланган 60 ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар муаллифи.


Абдусагатова Шахноз Шукуровна

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педдиатрия кафедрасининг доценти. 1970 йил ТошДавТИ педиатрия факультетини битирган. 1970-1972 йиллар давомида 12 сонли шахар болалар поликлиникасида врач бўлиб ишлаган. 1972 йилдан ТошДавТИ болалар касалликлари кафедрасида  ишлайди: клиник ординатор,  аспирант, 1977 йилдан ассистент, 1990 йилдан доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

1985 йил Москва шахридаги педиатрия ва болалар хирургияси илмий текшириш институтида: “Клиническое значение исследования метаболической и функциональной активности лейкоцитов крови при гломерулонефрите у детей” мавзусидаги  номзодлик диссертациясини химоя қилган. 75 ортиқ илмий мақолалар, 4 ўқув қўлланма, 10 методик қўлланма, 1 электрон қулланма, педиатрия ва неонатология фанларидан намунавий ва ишчи дастурлар, УАШ учун тестлар ва вазиятли масалалар тўплами, 3 кейс-стади муаллифи.

Москва, Киев, Израилда малакасини оширган.

1992-2000 йилларда даволаш факультети кенгашининг илмий котиби,  2000 йилдан кафедрада ўкув ишлари буйича масъул даволаш факультети МУХ аъзоси, БКИУОБ дастури ЖССТ/ЮНИСЕФ тренери, Республика шифокорлар ва фармацевтлар аттестация ва лицензияси маркази эксперти, олий тоифали шифокор, нефрология булими рахбари бўлиб ишлаб келмоқда.

2013 йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.


Толипова Ноила Кудратовна

Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педдиатрия кафедрасининг доценти. 1972 йилда Тошкент Тиббиет институтининг педиатрия факультетини тугатган. 1972 – 1973 йиллари Тошкент шахридаги тез тиббий ердам станциясида интернатура утаган. 1976 – 1979 йилларда ТошДавТИда кундузги аспирантурада укиган. 1980 йилда «Функциональное состаяние симптома – адреналовой системы при пневмонии с астмотическими синдромом у детей раннего возраста» мавзусидаги номзодлик дисертациясини химоя килган. 1980 йилдан 1997 йилгача    ТошДавТИни болалар касалликлари кафедрасида асистент лавозимида ишлаган. 1997 йилдан хозиргача шу кафедрада доцент лавозимда ишлаб келмокда. Умумий стаж 43 йил, педагогик стаж 33 йилни ташкил этади.

Толипова Н.И.  55 та илмий ишларни чоп этган, шундан 26 таси укув услубий кулланмадир.


     Турсунбаев Анвар Каримович

тиббиёт фанлари номзоди Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг доценти. 1981 йилда Ўрта Осиё Медицина Педиатрия Институтини битирган. 1991-1994 йиллар САМПИ да микробиология ва эпидимиология кафедраси ассистенти. 1994 йилдан бошлаб САМПИ клиникасида врач реаниматолог. 1995 йил НПО АНУзССР институт «Кибернетика» да медикобиологик лабораториясида аспирант. Аспирантурада «Функциональное взаимоотношение РААС и ГНС при гломерулонефрите у детей» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килган. 1989 йилдан бошлаб САМПИ да болалар касалликлари №2 да ассистент лавозимида ишлаган. 2002  йилдан бошлаб ТашМИ-2 да болалар касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган.  2003 йилдан доцент лавозимида, 2004 йилда янги очилган неонатология курсига мудир этиб тайинланган. 2005 йилдан кафедрада доцент лавозимида ишлаб келмокда. 1994 йил ва 2003 йилларда АКШнинг тиббиёт институтларида неонатологиядан малакасини оширган. 2006 йил Мисрнинг Ал-Мансур тиббиёт марказида педиатриядан малака оширган. 2004 йил Россиянинг Сеченов номидаги  Москва Тиббиёт Академиясида педагогика буйича малакасини оширган, 2007 йил Украинада малака оширган. 80 дан ошик илмий маколалар, 2 та янгилик мулифи, ТашПМИ  неонатология  бўйича магистратура кенгаши аъзоси. Хозирги кунда ТТА клиникасининг болалар реанимацияси булими рахбари. Илмий иш йуналиши неонатология ва нефрология.


  Закирова Умида Иркиновна

тиббиёт фанлари номзоди Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг доценти. 1992 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган. 1992-2004 йй.ТашПМИ болалар касалликлари кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган.      2004 йилда   «Клинико-генетический анализ обструктивного бронхита у детей раннего возраста» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган 14.00.09 – Педиатрия  ихтисослиги бўйича. Умумий иш стажи 22 йил, илмий-педагогик стажи 12 йил.

Замонавий ўқитиш усулларидан,   янги педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Закирова Умида Иркиновна “Педиатрия” фани  намунавий дастури асосида  ишчи дастурлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар матнлари ва уларнинг мультимедия шаклларини тайёрлади.

Закирова У.И кафедрада 2005-2013 йилгача илмий ишларига маъсул бўлиб ишлаган.  Охирги  йиллар давомида 6 та илмий халкаро макола, 7 та республикада макола ва тезислар чоп этган. Республика илмий конференцияларда фаол катнашган.

Закирова У.И. раҳбарлигида  “Устоз – шогирд”  тизими асосида  (14. 06.2014 йил № 227 буйрук асосан) Республика фан олимпиадага  602 даволаш факултети 602 гурух талабаси Алмурадов Ф.Ф.ни тайерлаган ва у Узбекистон Республикаси талабаларнинг фан олимпиасида педиатрия фанидан 2 уринни эгаллаган.

Закирова У.И.  «ZiyoNet» ахборот-ресурс портали материалларидан  кенг фойдаланиб (масалан,  “Болаларда иммунизация”, Соглом ва касал болаларни диспансеризацияси», «Болаларда дефицит холатлари» мавзусида )  даволаш факултетининг 7 курс талабаларига очиқ амалий машғулот ўтказзмоқда   кафедра ходимлари, талабалар иштирокида.

Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари асосида Закирова У.И.  кафедранинг илмий тадқиқот ишларини ташкиллаштиришда  ва бажаришда фаол қатнашади.      « Разработка современных методов диагностики, лечения и профилактики инфекционных и неинфекционных заболеваний у детей» грантида фаол иштирок этиб келмоқда. Кафедрада амбулатор-поликлиник хизмат бўйича маъсул ходим. 60 ортиқ илмий ва  ўқув-услубий ишлар муаллифи.


   Исканова Гулшан Холдоровна

тиббиёт фанлари номзоди Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг доценти. 1994 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. 1994-2004 йилларда врач бўлиб ишлаган. 2005-2012 йилларда кафедрада ассистент, 2013 йилдан доцент бўлиб ишламоқда. 2010 йил «Особенности течения неревматических кардитов у детей с различным интерфероновым статусом» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килган. Кафедрада инглиз тилини тадбиқ этилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2012 йилдан кафедранинг ўқув ишларига маъсул. 6 та  илмий макола, 20 дан ортик ўқув- услубий кулланмалар ва 40 дан ортик тезислар муаллифи. ТТА №1 клиникаси болалар кардионефрология бўлимида даволаш ишларини олиб боради


   Яхъяева Камола Закировна

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1994 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. 1994-2004 йилларда врач бўлиб ишлаган. 2005 йилдан кафедрада ассистент бўлиб ишламоқда. 2010 йил «Болаларда сурункали гломерулонефритниннг нефротик шаклини даволашга янгича ёндашув» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килган. Ўқиш жараёнига янги педагогик технологяларни тадбиқ этмоқда. 4 та  илмий макола, 20 дан ортик укув услубий кулланма ва  50 дан ортик тезислар муаллифи. 2011 йилдан даволаш факультети  декан муовини лавозимида фаолият курсатиб келмокда.


Холтаева Фотима Файзиевна 

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1993 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. 1994-1998 йилларда вилоят болалар касалхонасида кабул булимида педиатр шифокор лавозимида ишлаган. 2000дан кафедрада ассистент лавозимида  ишламоқда.

Умумий иш стажи 27 йил,  педагогик стажи14 йил. 2008 йилда 14. 00. 19- Педиатрия ва 14. 00. 42- клиник фармакология мутахассисликлари буйича “Эндотоксемия даражасини ҳисобга олган ҳолда эрта ёшдаги болаларда ўткир зотилжамнинг комплекс фармакотерапияси”  мавзусида кандидатлик диссертациясини химоя килган.

Ф.Ф Холтаеванинг илмий изланиш натижалари  20 га якин илмий маколалар, 1та рационализаторлик таклиф, услубий  ва укув услубий тавсияномалар кўринишида чоп этилган. Кафедрада  2000 йилдан буён маънавият ва маърифат ишларга масъул ходим.


   Каримова Умида Нырматовна

Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1994 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. Тошкент шахар №7 болалар клиник шифохонасида интернатурани тугатиб 1995 йил 5- болалар Юкумли касалликлар шифохонасида шифокор лавозимида ишлади. 1997 йиладан ТТА 1 клиникасида инфекционист маслахатчи вазифасида ишлаб келади. 2005 йилдан буён кафедрада ишлаб келмокда. Умумий мехнат стажи 20 йил, 9 йил педагогик стажга эга. «Ранняя диагностика поражения нервной системы при гломерулонефритах у детей»  мавзусида докторлик диссертацияси устида ишлаб келмоқда.  6 та макола, 20 та тезис, 2 та укув-услубий қўлланма муаллифи. Болалар кардио нефрология бўлимида даволаш ишларини олиб боради.2019 йил декабрь ойида » Атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефрит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.09 – Педиатрия йуналиши буйича ТИББИЁТ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ химоя килди.


      Юсупова Гулноза Аманиллаевна

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ педиатрия кафедрасининг катта ўқитувчиси. 2000 йилда Тошкент Педиатрия Медицина институтини битирган. 2000-2003 йилларда педиатриядан магистратурани ўтган. 2003-2005 йилларда ТашПМИ педиатрия кафедрасида ишлаган. 2005 йилдан хозирга кадар кафедрада ишлайди. ТТА даволаш факультети 6- курс талабаларига маъруза, педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатриядан амалий машғулотлар олиб боради. 2011 йил «Состояние микробиоценоза кишечника у детей с рецидивирующими бронхитами и гомеопатическая  его коррекция» мавзусида номзодлик диссертацияни химоя килган.

11 та макола, 28 та тезис, 4 та укув-методик кулланма ва 1 та рационализаторлик таклиф муаллифи. Республикада ўтказилган илмий- амалий анжуманларда маъруза  ва мақолалар билан бир неча бор қатнашган.

ТТА даволаш факультети 6-курс талабаларига кураторлик ишини олиб боради. ТТА чакалоклар  касалликлари бўлимида даволаш ва консультация ишларини олиб боради.


    Латипова Шахноза Акбарбековна

тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1996 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. 1996-2004 йилларда врач бўлиб поликлиникада ишлаган.  2005 йилдан  кафедрада ишлайди.  2008-2011 йил ТМА аспирантурантурада ўқиган. 2011 йил “Роль NO-ергической системы в формирование рецидивирующих форм бронхитов, и принципы их лечения у детей” мавзусида номзодлик диссертацияни химоя килган. ТТА даволаш факультетининг 6- ва 7- курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатриядан амалий амалий машғулотлар  ўтказади.

3 та макола, 2 та ўқув-методик қўлланма, 20 та тезис ва 1та рационализаторлик таклифи муаллифи.  Республикада ўтказиладиган илмий- амалий анжуманларда  бир неча бор қатнашган.

ТТА даволаш факультети 7-курс талабаларига кураторлик ишини олиб боради


   Исраилова Нигора Амануллаевна

Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1996 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган. 1996-2004 йилларда врач, Тошкент Педиатрия Медицина институти педиатрия кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган.2005 йилдан кафедрада ишлайди. Хозирги кунда «Болаларда уткир пневмонияда юрак кон томир системаси холати, прогнозлаш ва давони коррекциялаш» мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормокда.

ТТА даволаш факультети 6- курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатрия фанларидан амалий машғулотлар ўтказади.

6та макола, 10 та тезис, 1та ўқув-методик қўлланма, 10 та тезис ва 1та рационализаторлик таклиф  муаллифи. Республика ва халкаро илмий- амалий анжуманларда маъруза  ва мақолалар билан бир неча бор қатнашган.2019 йилда

«ЁШ БОЛАЛАРДА ЎТКИР ПНЕВМОНИЯДА ЮРАК-ҚОН ТОМИР СИСТЕМАСИНИНГ ҲОЛАТИ, ОҚИБАТИНИ ПРОГНОЗЛАШ ВА КОРРЕКЦИЯЛАШ ЙЎЛЛАРИ»14.00.09 – Педиатрия йуналиши буйича ТИББИЁТ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ химоя килди.


    Каримова Барно Норматиллаевна

Тошкент Тиббиёт Академиясининнг УАШ педиатрия кафедрасининг ассистенти. 1996 йил Тошкент педиатрия медицина институтини битирган.  1996- 2005 йилларда врач бўлиб ишлаган. 2006 -2010 йилгача ТТА болалар касалликлари кафедрасида, 2010йилдан УАШ педиатрия кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. ТТА даволаш факультети 6- ва 7- курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатрия фанларидан амалий машғулотлар ўтказади . 4та макола,  3та укув-методик кулланма, 14 тезис муаллифи. Республика ва халкаро илмий- амалий анжуманларда  мақолалар билан бир неча бор қатнашган.  Хозирги кунда докторлик диссертацияси устида иш олиб бормокда. Тиббий педагогика ва Даволаш факулътетининг маърифат ва маънавият ишларида хамда Даволаш факултетининг Хотин кизлар қўмитаси раиси .


Содикова  Нозима Баходировна.

Тошкент тиббиёт академияси  УАШ педиатрия кафедрасининг  ассистенти. 2011 йилда Тошкент Педиатрия медицина институтини битирган. 2011-2013 йиллар  педиатрия бўйича клиник ординатурани ўтган.  2013-2014 йиллар кафедрада катта тажрибакор, 2014 йилдан буён  ассистент бўлиб ишламоқда.

ТТА даволаш факультети 6-  курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатрия фанларидан амалий машғулотлар ўтказади.5 та макола ва   10 та тезис муаллифи. Республика ва халкаро илмий- амалий анжуманларда  тезислар билан  қатнашган. Хозирги кунда педогогика йуналиши буйича илмий салохиятини оширмокда.Даволаш факультети 402 гурух мураббийи сифатида фаолият юритади.

 

Атаева Дилором Рахимжановна

Тошкент Тиббиёт Академияси  «Болалар касалликлари №2» кафедрасининг  ассистенти. 2017 йилда Тошкент Педиатрия медицина институтини бакалавр даражасини муваффақиятли битирган. 2017-2020 йиллар  Тошкент Тиббиёт Академиясида «Болалар касалликлари №2» кафедрасида магистратурани муваффақиятли тамомлаган.

ТТА даволаш факультети 6-курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатрия фанларидан амалий машғулотлар ўтказади. 10 тадан ортиқ мақолалар ва 25 тадан ортиқ тезисларни  халқаро ва махаллий тиббий журналларда чоп этган. 35 дан ортиқ илмий, тиббий, педагогик сертификатларга, шу қаторда IELTS сертификатига ҳам эга. Республика ва халкаро илмий-амалий анжуманларда  тезислар, докладлар ва постерлар билан  қатнашган. Хозирги кунда инглиз тилида тиббий статистика ва педогогика йуналиши буйича илмий салохиятини оширмокда.

 


 Самадов Абдукаххор Самадович

Тошкент тиббиёт академияси  УАШ педиатрия кафедрасининг  ассистенти. 1998 йилда Самарканд  медицина институтини педиатрия факултетини битирган. 2001-2010 йиллар  врач,  СаММИда ассистент бўлиб ишлаган.Педиатрия бўйича 1998-2000 клиник ординатурани ўтган.  2011-2012 йиллар кафедрада катта тажрибакор, 2012 йилдан буён  ассистент бўлиб ишламоқда.

ТТА даволаш факультети 6- ва 7- курс талабаларига педиатрия, неонатология ва поликлиник педиатрия фанларидан амалий машғулотлар ўтказади.

1та макола ва 4 та тезис муаллифи. Республика ва халкаро илмий- амалий анжуманларда  тезислар билан  қатнашган. 7 курс даволаш факултети талабалари мураббийси ва 4 ТТЖ маъсул ходим.

Кафедра фаолиятидан лавхалар

Педиатрия бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш лабораторияси

Республика тиббиёт коллежлари билан ишлаш

Чет эл тиббиёт университетлари билан ҳалқаро хамкорлик

Гумболдт Университети билан (Германия)

Днепропетровск тиббиёт академияси билан (Украина)

Спорт байрамида