News & Blog

Даволаш факультети битирувчилар-2018 диплом топшириш маросими

2018 йил 22 июн куни Тошкент тиббиет академияси Даволаш факультети битирувчиларининг Қасамёди ва диплом топшириш байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда битирувчилар, Устозлар ва мехмонлар ўзларининг илиқ меҳру- мухаббатга тўла табрикларини изҳор этдилар. Тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупова ҳам қатнашиб, барча битирувчиларга ўз дилдаги тилаклари билдириб қолди.

«Педиатрияда овқатлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

2018 йил 1 июн куни Тошкент тиббиет академияси Урганч филиалида Халқаро болалар кунига бағишланган «Педиатрияда овқатлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда чет эллик ва Республика тиббиёт олийгохларидан ташриф буюрган мутахассис ва олимлар фаол иштирок этдилар. Тошкент тиббиет академияси 2- сон болалар касалликлари кафедраси доценти, тиббиет фанлари доктори Рахманова Л.К. «Особенности […]

Санкт-Петербург шахрида «Здоровые дети-будущее страны» Халқаро Конгресс

2018 йил 24-25 май кунлари Тошкент тиббиет академияси 2- сон болалар касалликлари кафедраси мудири профессор Каримжанов И.А., тиббиёт фанлари доктори доцент Рахманова Л.К. ва бир гуруҳ магистрлар Санкт-Петербург шаҳрида «Здоровые дети-будущее страны» Халқаро Конгрессда иштирок этдилар. Конгресснинг «Болалар нефрологияси»га бағишланган «Россия-Беларусия- Ўзбекистон» Симпозиумида проф. Каримжанов И.А. «Некоторые аспекты течения и лечения хронической болезни почек у […]